Иқтисодиёт вазирлигининг 5-сон, Молия вазирлигининг 72-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/УзРТСБ-01-сон "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 16.08.2006 й. Қарори (АВ томонидан 25.09.2006 й. 1623-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.09.2006 й.
N 1623
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.08.2006 й. N 5 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.08.2006 й. N 72 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
16.08.2006 й.
N 01/УзРТСБ-01
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё
биржаси томонидан ўтказиладиган биржа
савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва
пахта чигити шелухасини сотиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2006 йил 5 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 мартдаги ПҚ-24-сонли "Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш дастури тўғрисида"ги, 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси ва ЎзРТХАБ ОАЖнинг 2004 йил 6 майдаги 32, 01/24-30, 61, 4-1-167, 42-01/245-сонли "Кимошди савдоларида пахта шроти (кунжара)ни ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом"ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2004 йил 7 июнь, рўйхат рақами 1368 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 271-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан сўнг ўн кун ичида кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Б. Ходжаев |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат мулки қўмитаси раиси |
Д. Мусаев |
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 39-сон, 391-модда.