Иқтисодиёт вазирлигининг 32-сон, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 01/24-30-сон, Молия вазирлигининг 61-сон, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси 4-1-167-сон, Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг 42-01/245-сон "Кимошди савдоларида пахта шроти (кунжара)ни ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 06.05.2004 й. Қарори (АВ томонидан 07.06.2004 й. 1368-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.06.2004 й.
N 1368
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.05.2004 й. N 32 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 06.05.2004 й. N 01/24-30 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.05.2004 й. N 61 |
ЁҒ-МОЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ УЮШМАСИ 06.05.2004 й. N 4-1-167 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР ХОМ-АШЁ БИРЖАСИНИНГ 06.05.2004 й. N 42-01/245 |
ҚАРОРИ
Кимошди савдоларида пахта шроти
(кунжара)ни ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби
тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 17 июндан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги 57-сон қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. "Кимошди савдоларида пахта шроти (кунжара)ни ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида"ги Вақтинчалик низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Р. Азимов |
Давлат мулки қўмитаси раиси
|
М. Асқаров |
Молия вазири
|
М. Нурмуратов |
Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Бошқаруви раиси
|
М. Худоёров |
Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси Бошқаруви раиси |
Т. Тохтабаев |
*) Илова рус тилидаги матнда берилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 271-модда.