Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2001 й. 137-сон "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2001 й.

N 137



ДОН ВА ДОННИ ҚАЙТА ИШЛАШ

МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАР

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎFРИСИДА


Дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари нобудгарчилигини камайтириш, улар билан ўтказиладиган операциялар ҳисобини юритиш, ҳисобот бериш ва операциялар ўтказишда зарур тартиб ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат статистика қўмитаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси:

мазкур Йўриқномага қатъий риоя қилиниши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар;

ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига озуқабоп буғдойдан фойдаланиш баланслари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар билан биргаликда дон чиқиндиларни ва қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов