Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.1997 й. 553-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги Низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.1997 й.

N 553



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ

УРУҒЛАРИНИ СЕРТИФИКАЦИЯЛАШ ВА СИФАТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ЭКИШГА ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИНГ ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


"Уруғчилик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорига 5-илованинг III бўлимидаги "Ўзбекистон давлат уруғчилик маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Белгилансинки, "Ўздавуруғназоратмаркази"ни маблағ билан таъминлаш бюджет ва синов ҳамда сертификациялаш учун ўз хизматларига тўланган маблағлар, шунингдек бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                      Ў. Султонов