Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.1994 й. 597-сон "1995-1996 йиллар ҳосили учун экин майдонларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.12.1994 й.
N 597
1995-1996 ЙИЛЛАР ҲОСИЛИ УЧУН
ЭКИН МАЙДОНЛАРИНИ ОҚИЛОНА
ЖОЙЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Республиканинг дон мустақиллигини таъминлаш, суғориладиган ерлардан оқилона фойдаланиш ва деҳқончилик тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг 1995-1996 йиллар ҳосили учун суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини жойлаштириш бўйича таклифи 1-иловага мувофиқ, 1995 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 4 млн. тонна пахта хом ашёси етиштирилиши ҳисобидан келиб чиқиб, чигитни 1500 минг гектар майдонга экишга оид таклифи 2-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
1996 йил ҳосили учун кузги дон экинларини экишга 3-иловага мувофиқ 1,8 млн. гектар, шу жумладан, камида 1,3 млн. гектар суғориладиган ер ажратсинлар;
деҳқон (фермер) хўжаликларига ва ижарадаги жамоаларга бошоқли дон экинлари майдонларини кенгайтиришларида ёрдам берсинлар, фаолиятлари натижаларига кўра уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини белгиласинлар.
3. Суғориладиган ерлардан юқори самара билан фойдаланишни, қишлоқ хўжалиги экинларини илмий ва агрономик асосланган алмашлаб экишга ялписига ўтишни, янги навлар ҳамда интенсив технологияларни жорий қилишни таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг биринчи навбатдаги вазифаси деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича тавсияларни ишлаб чиқсинлар ва жойларга юборсинлар.
4. Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия, "Ўздеҳқончиликсаноатбанк", "Ғалла-банк" ўғит, уруғлик, ёнилғи, техника ва бошқа ресурсларни харид қилишлари учун хўжаликларга кредит ажратиш имкониятларини излаб топсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда алмашлаб экишни жорий қилиш бўйича режа материалларини ва мавжуд лойиҳа ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказсин, алмашлаб экиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини алмаштириб экишнинг намунавий моделларини ишлаб чиқсин ва уларни хўжаликларга етказсин. Бу ишланмаларнинг жорий этилиши устидан муаллифлик назоратини мунтазам амалга оширсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1994 йил 12 декабрдаги
597-сон қарорига
1-ИЛОВА
1995-1996 йиллар ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси
бўйича суғориладиган ерларда қишлоқ хўжллиги экинларини
жойлаштириш ҳисоб-китоби (аҳоли хўжаликларисиз)
минг гектар
1995 йил |
1996 йил |
|
Экин майдони |
3330,3 |
3346,0 |
Дон экинлари - жами |
1172 |
1520 |
улардан: |
||
бошоқли дон экинлари |
972* |
1300* |
шоли |
180,3 |
200 |
маккажўхори** |
15 |
15 |
Бошқа бошоқли ва дуккакли дон экинлари |
4.7 |
5 |
Техника экинлари - жами |
1520 |
1532 |
улардан: |
||
пахта |
1500 |
1500 |
каноп |
2,5 |
2,5 |
тамаки |
9,1 |
9,1 |
лавлаги, кунжут ва бошқалар |
8,4 |
20,4 |
Сабзавот, полиз экинлари, картошка |
103 |
104 |
Картошка |
26 |
27 |
Сабзавот |
56 |
56 |
Полиз экинлари |
17 |
17 |
Уруғлик экинлар |
4 |
4 |
Озуқа экинлари - жами |
635,3*** |
290 |
улардан: |
||
Беда |
475,1 |
238 |
Эслатма: *) шу жумладан, аҳоли хўжаликларида 100 минг гектар;
**) 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 7 минг гектар маккажўхори дон учун; 8 минг гектар уруғлик учун экилади.
***) илдизмевалилар - 20 минг гектар, силос экинлари - 115 минг гектар, бир йиллик ўтлар - 25 минг гектар.
1994 йил 12 декабрдаги
597-сон қарорига
2-ИЛОВА
1995 йилда пахта хом ашёси етиштириш ҳисоб-китоби
|
Майдон, минг га |
Ялпи ҳосил, минг тонна |
Қорақалпоғистон Республикаси |
145 |
310 |
вилоятлар: |
||
Андижон |
110 |
310 |
Бухоро |
106 |
350 |
Жиззах |
134 |
310 |
Қашқадарё |
173 |
420 |
Навоий |
44 |
120 |
Наманган |
95 |
280 |
Самарқанд |
97 |
250 |
Сурхондарё |
120 |
380 |
Сирдарё |
141 |
325 |
Тошкент |
108 |
280 |
Фарғона |
127 |
375 |
Хоразм |
100 |
290 |
Жами: |
1500 |
4000 |
1994 йил 12 декабрдаги
597-сон қарорига
3-ИЛОВА
1996 йил ҳосили учун кузги бошоқли
дон экинларини жонлаштириш
минг гектар
|
Ҳаммаси бўлиб барча тоифадаги ерларда |
Шу жумладан, суғориладиган ерларда |
шулардан аҳоли хўжаликларида |
Қорақалпоғистон Республикаси |
62 |
62 |
4 |
вилоятлар: |
|||
Андижон |
85 |
85 |
5 |
Бухоро |
93 |
93 |
10 |
Жиззах |
233 |
113 |
10 |
Қашқадарё |
375 |
192 |
15 |
Навоий |
53 |
43 |
3 |
Наманган |
87 |
87 |
7 |
Самарқанд |
253 |
133 |
15 |
Сурхондарё |
139 |
116 |
10 |
Сирдарё |
125 |
108 |
4 |
Тошкент |
144 |
117 |
4 |
Фарғона |
113 |
113 |
11 |
Хоразм |
38 |
38 |
2 |
ЖАМИ: |
1800 |
1300 |
100 |