Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 29.09.2006 й. 177/1-ум-сон "Аукцион савдолар ўтказиш учун риэлторлик ва бошқа ихтисослаштирилган корхоналарни танлаш бўйича конкурс ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2006 й. 1625-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2006 й.

N 1625




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.09.2006 й.

N 177/1-ум


БУЙРУҒИ


Аукцион савдолар ўтказиш учун риэлторлик

ва бошқа ихтисослаштирилган корхоналарни

танлаш бўйича конкурс ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2006 йил 10 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-458-сонли қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Аукцион савдолар ўтказиш учун риэлторликва бошқа ихтисослаштирилган корхоналарни танлаш бўйича конкурс ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров):

мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ва вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин;

ушбу буйруқни амалда қўлланилиши ва барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.


4. Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (З. Худойқулов) 10 кун муддат ичида ушбу буйруқни ижро ва амалда қўллаш учун Департаментнинг ҳудудий бошқармалари эътиборига етказилишини таъминласин;


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                             Б. Мустафоев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 400-модда.