Молия вазирлигининг 1-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 2-сон, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 01-88-сон "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 19.01.2011 й. Қарори (АВ томонидан 19.02.2011 й. 2198-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.02.2011 й.
N 2198
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 19.01.2011 й. N 1 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 19.01.2011 й. N 2 |
"ЎЗКОММУНХИЗМАТ" АГЕНТЛИГИНИНГ 19.01.2011 й. N 01-88 |
ҚАРОРИ
Коммунал хизматларга тарифларни
шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган
даражасини жорий этиш бўйича низомни
тасдиқлаш тўғрисида
(2011 йил 1 мартдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли "Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли "Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сонли "Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги, 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонли "Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда) ва 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Иқтисодиёт вазирлигининг ва "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2006 йил 14 мартдаги 31, 1, 02-317-сонли "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2006 йил 1 май, рўйхат рақами 1566) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 18-сон, 154-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Иқтисодиёт вазирлигининг ва "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2006 йил 2 октябрдаги 86, 11, 1072-сонли "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (2006 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 1566-1) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 43-44-сон, 438-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Иқтисодиёт вазири
|
Р. Гулямов |
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори |
У. Холмуҳамедов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 76-модда.