Молия вазирлигининг 117-сон, Марказий банк Бошқарувининг 242-В-1-сон "Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 01.11.2004 й. Қарори (АВ томонидан 16.11.2004 й. 1295-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.11.2004 й.
N 1295-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 01.11.2004 й. N 117 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 01.11.2004 й. N 242-В-1 |
ҚАРОРИ
Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари
учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш
харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш
тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(2004 йил 26 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли "Ўздонмаҳсулот" давлат акциядорлик корпорациясини "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 31-сон, 358-модда) қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида низомга (2004 йил 6 январь, рўйхат рақами 1295 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. январь, 1-2-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири
|
С. Раҳимов |
Марказий банк Бошқаруви раиси в.в.б. |
М. Жумагалдиев |
ИЛОВА
Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари
учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш
харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш
тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд биринчи хатбошидаги "Ўздонмаҳсулот" ДАК" сўзлари "Ўздонмаҳсулот" АК" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 7-банд иккинчи хатбошидаги "5 фоиз" ва "2,5 фоиз" сўзлари тегишлича "3 фоиз" ва "2 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 11-банддаги "1,25 фоиз" сўзлари "0,75 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросуғурта" ДАСК ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 477-модда.