Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 22.10.2005 й. 23/9-сон "Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун кредит бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.11.2005 й. 1520-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.11.2005 й.

N 1520

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.10.2005 й.

N 23/9


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер

хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот

ва шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг

шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари

учун кредит бериш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 17 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 октябрдаги 03-4-124-сонли Мажлис баёнига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун кредит бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                 Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 345-модда.