Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 113-сон, Марказий банк Бошқарувининг 111-В-4-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва гуруч-шолига Жамғарма томонидан аванс бериш ва ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган маблағларни қайтариш учун дон маҳсулотлари корхоналарининг ғалла, ун ва гуруч-шолини сотишдан тушаётган маблағларини аккумуляция қилиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 15.10.2004 й. Қарори (АВ томонидан 01.11.2004 й. 653-4-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.11.2004 й.

N 653-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.10.2004 й.

N 113

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.10.2004 й.

N 111-В-4

        

ҚАРОРИ



Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

ғалла ва гуруч-шолига Жамғарма томонидан аванс

бериш ва ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган

маблағларни қайтариш учун дон маҳсулотлари

корхоналарининг ғалла, ун ва гуруч-шолини

сотишдан тушаётган маблағларини аккумуляция

қилиш тартибига ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


2004 йил 11 ноябрдан кучга киради


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясини "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 31-сон, 358-модда) қарорининг 11-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 8 февралда тасдиқланган 10-01-сонли ва 111-В-сонли "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва гуруч-шолига Жамғарма томонидан аванс бериш ва ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган маблағларни қайтариш учун дон маҳсулотлари корхоналарининг ғалла, ун ва гуруч-шолини сотишдан тушаётган маблағларини аккумуляция қилиш тартиби"га (1999 йил 27 февраль, рўйхат рақами 653) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



     

Молия вазири

С. Раҳимов

          

          


Марказий банк

Бошқаруви раиси в.в.б.

       

М. Жумагалдиев

           





Қарорга

ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

ғалла ва гуруч-шолига Жамғарма томонидан аванс

бериш ва ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган

маблағларни қайтариш учун дон маҳсулотлари

корхоналарининг ғалла, ун ва гуруч-шолини

сотишдан тушаётган маблағларини аккумуляция

қилиш тартибига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Тартибнинг бутун матни бўйича "Ўздонмаҳсулот" ДАК" сўзлари "Ўздонмаҳсулот" АК" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур ўзгартиришлар "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 465-модда.