Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.1994 й. 278-сон "Чорва моллари ва сутнинг харид нархларини ошириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.06.1994 й.
N 278
ЧОРВА МОЛЛАРИ ВА СУТНИНГ ХАРИД
НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Хўжаликларнинг чорва молларини ўстириш ва сут етиштириш ҳамда сотиш ҳажмларини кўпайтиришдаги иқтисодий манфаатдорликларини ошириш мақсадида, шунингдек омихта ем ва транспортга тарафларнинг ўсиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1994 йил 1 июндан бошлаб чорва моллари ва сутнинг чекланган харид нархлари иловага мувофиқ белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги чорва моллари ва сутнинг янги харид нархлари прейскурантларини ишлаб чиқсин ва манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 мартдаги 177-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1994 йил 1 июндаги
278-сон қарорига
ИЛОВА
Чорва моллари ва сут харид нархларининг
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
|
бир тоннаси учун минг сўм-купонларда (ўртача) |
|
тирик вазнда |
сўйилган вазнда |
|
Қорамол, от, туялар |
3400 |
7000 |
Чўчқалар |
4200 |
7000 |
Қўй ва эчкилар |
2800 |
7000 |
Асосий ёғлилик даражаси 3,6 фоиз бўлган сут
|
600 |