Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2013 й. ПФ-4533-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сонли Фармонига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
19.04.2013 й.
N ПФ-4533
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ
ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2007 ЙИЛ 29 ОКТЯБРДАГИ
ПФ-3932-СОНЛИ ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧА
ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш ва мелиорация ишларини молиялаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сонли Фармонига қўшимча ва ўзгартишлар иловага мувофиқ киритилсин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2013 йил 19 апрелдаги
ПФ-4533-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сонли Фармонига
киритиладиган қўшимча ва ўзгартишлар
2. 7-бандида:
б) тўртинчи хатбошидаги "беш йил" сўзлари "ўн йил" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмунда бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"2013-2017 йиллар мобайнида "Ўзмелиомашлизинг" Давлат лизинг компаниясининг "Мелиомашлизингсервис" шўъба корхонаси Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган товарлар, мелиорация техникасига, машина ва механизмларга техник ҳамда сервис хизмати кўрсатиш учун харид қилинадиган эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун бож тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 29 апрель, 17-сон, 221-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2013 йил, 4-сон, 115-модда