Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.1997 й. 317-сон "1998-2000 йилларда пахта, бошоқли дон экинлари, шоли ва картошка экиш майдонлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.06.1997 й.
N 317
1998-2000 ЙИЛЛАРДА ПАХТА, БОШОҚЛИ ДОН
ЭКИНЛАРИ, ШОЛИ ВА КАРТОШКА ЭКИШ
МАЙДОНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Алмашлаб экиш схемаларини яхшилаш, ерлардан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ишидаги самарадорликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг 1998-2000 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича иловага мувофиқ пахта майдонлари - 1500 минг гектар, суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари майдонларини - 1000 минг гектар, лалми ерларда - 310 минг гектар, шоли майдонларини - 170 минг гектар ва картошка майдонларини - 27 минг гектар этиб сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Хўжаликларга ва маҳаллий бошқарув органларига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экиш майдонларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин. Янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига кўпайган майдонлардан асосан озуқа экинлари экишни кенгайтириш учун фойдаланилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1998-2000 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда ушбу қарорга амал қилсинлар.
3. Суғориладиган ерлардан юқори самарали фойдаланишини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмларини амалда кўпайтириш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг биринчи даражали вазифалари деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1997 йил 24 июндаги
317-cон қарорига
ИЛОВА
1998-2000 йилларда пахта, бошоқли дон экинлари,
шоли ва картошка экиш майдонлари
Пахта |
Бошоқли дон экинлари |
Шоли |
Картошка |
|||
Жами |
Шу жумладан |
|||||
Суғориладиган ерларда |
Лалми ерларда |
|||||
Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар: |
145 |
28 |
28 |
99 |
0,3 |
|
Андижон |
110 |
70 |
70 |
1 |
2 |
|
Бухоро |
129 |
60 |
60 |
0,2 |
0,5 |
|
Жиззах |
111 |
201 |
101 |
100 |
0,3 |
1,3 |
Қашқадарё |
173 |
244 |
152 |
92 |
0,1 |
1,8 |
Навоий |
44 |
37 |
35 |
2 |
0,2 |
0,4 |
Наманган |
95 |
70 |
70 |
3,2 |
2,8 |
|
Самарқанд |
97 |
167 |
93 |
74 |
1 |
5,2 |
Сурхондарё |
120 |
111 |
96 |
15 |
5,6 |
0,7 |
Сирдарё |
141 |
99 |
89 |
10 |
7 |
0,3 |
Тошкент |
108 |
115 |
98 |
17 |
11,4 |
7 |
Фарғона |
127 |
92 |
92 |
1 |
3,2 |
|
Хоразм |
100 |
16 |
16 |
40 |
1,5 |
|
Жами |
1500 |
1310 |
1000 |
310 |
170 |
27 |