Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2001 й. 345-сон "От спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2001 й.

N 345



ОТ СПОРТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада от спортини ривожлантириш ва унинг моддий базасини мустаҳкамлаш, спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинларини оммавийлаштириш, шахснинг ҳар томонлама ва уйғун камол топишида жисмоний тарбия ва спортнинг ролини ошириш, соғлом авлодни тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси От спорти федерациясининг "Toshkent-Otchopari" республика давлат от спорти комплексини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига бериш тўғрисидаги  таклифига розилик берилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 2001 йил  1 ноябргача бўлган муддатда "Toshkent-Otchopari" республика давлат от спорти комплексини очиқ акциядорлик жамиятига айлантирсин.

"Toshkent-Otchopari" очиқ акциядорлик жамияти акциялари пакетларини жойлаштиришнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

давлат мулки  51 фоиз;

эркин сотишга, шу жумладан хорижий инвесторга сотишга  49 фоиз.


3. Белгилансинки, "Toshkent-Otchopari" очиқ акциядорлик жамияти акцияларини сотишдан тушган маблағлар қурилишни тугаллашга ва жамият балансидаги бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилган ҳолда истисно тариқасида жамият ихтиёрида қолдирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда "Toshkent-Otchopari" очиқ акциядорлик жамиятининг таъсис йиғилиши ўтказилишини, белгиланган тартибда унинг раҳбар органлари шакллантирилиши ва устави тасдиқланишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов ва Тошкент шаҳар ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов