Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2009 й. 92-сон "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2009 й.

N 92



ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 1 майдаги ПҚ-338-сон қарорини бажариш, шунингдек футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари 2009 йил 1 апрелдан бошлаб уч йил муддатга:

республикада ишлаб чиқарилмайдиган, стадионларни реконструкция қилиш ва футбол клубларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган четдан келтириладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва материаллар учун божхона тўловларини (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари);

солиқлар ва йиғимларнинг барча турларини (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) тўлашдан озод қилинсин, бўшаб қоладиган маблағлар футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси кўрсатиб ўтилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қатъий назоратни амалга оширсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 161-модда.