Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 10.10.2013 й. 01-339-сон "Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.10.2013 й. 2520-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.10.2013 й.
N 2520
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ
10.10.2013 й.
N 01-339
БУЙРУҒИ
Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим
маошларига ойлик устама белгилаш учун тест
синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг қўшимча тўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг 3-бандига асосан БУЮРАМАН:
1. Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Б. Исмаилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 4 ноябрь, 44-сон, 582-модда