Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.1994 й. ПФ-854-сон "Қўшимча қийматдан олинадиган солиқ миқдорини камайтириш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
26.05.1994 й.
N ПФ-854
ҚЎШИМЧА ҚИЙМАТДАН ОЛИНАДИГАН
СОЛИҚ МИҚДОРИНИ КАМАЙТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг хўжалик ҳисобидаги корҳоналари ва ташкилотларининг иш ҳақини ошириш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида:
1. 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшимча қийматдан олинадиган солиқ миқдорини 25 фоиздан 20 фоизга камайтириш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашига тақдим этсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 13 сентябрдаги 648-сон Фармонининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов