Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб бериладиган ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитларга қўшилган қиймат солиғи бўйича нол даражали ставкани қўллаш тартибини, шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (ЎзР МВ 24.02.2006 й. 13-сон ва ЎзР ДСҚ 2006-15-сон Қарори)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2006 й.

N 13

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2006 й.

N 2006-15

ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши эҳтиёжлари

учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб бериладиган

ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитларга қўшилган

қиймат солиғи бўйича нол даражали ставкани қўллаш тартибини,

шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (2006 йил

13 мартда давлат реестридан чиқарилди)



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 20 февралдаги 05, 98-15-сон билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб бериладиган ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитларга қўшилган қиймат солиғи бўйича нол даражали ставкани қўллаш тартиби (1998 йил 1 июнь, рўйхат рақами 441);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2001 йил 6 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб бериладиган ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитларга қўшилган қиймат солиғи бўйича нол даражали ставкани қўллаш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 70, 2001-48-сон қарори (2001 йил 20 июль, рўйхат рақами 441-1).



Молия вазири                                                             Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                    Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 95-модда.