Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 21-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-1-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 24.01.2008 й. Қарори (АВ томонидан 08.02.2005 й. 1124-4-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2005 й.

N 1124-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.01.2005 й.

N 21

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.01.2005 й.

N 01-02/8-1

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт

қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган

қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартириш

киритиш ҳақида


(2005 йил 18 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 23 январдаги 27, 02/8-2-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1124  Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 7, 14-сон, 2003 йил, 4-сон) 8-бандининг "л" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                      С. Раҳимов



Давлат божхона қўмитаси раиси                        Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 49-модда.