Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2015 й. 76-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2015 й.

N 76



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида" 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 31 мартдаги

76-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 19-банднинг иккинчи хатбошидаги "Корхона" сўзи "Таркибий ўзгартириладиган корхона" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 20-банддан "тўғридан-тўғри шартнома асосида" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 21-банддаги "142-1 ва 143-моддаларида" сўзлари "143-моддасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 27-банддаги "саккизинчи ва тўққизинчи" сўзлари "олтинчи ва еттинчи" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 апрель, 13-сон, 157-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 23-модда