Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 107-мҳ-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 12-сон “Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 14.04.2015 й. Қарори (АВ томонидан 20.04.2015 й. 2032-3-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.04.2015 й.

N 2032-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.04.2015 й.

N 107-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

14.04.2015 й.

N 12


ҚАРОРИ



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-8/4270, 33-09-сон қарори (рўйхат рақами 2032, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 490-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Х. Мирзахидов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти бошлиғи в.б.

Б. Зиляев

       





Қарорга

ИЛОВА



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 10-банддаги ва 29-банддаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 7-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 апрель, 16-сон, 200-модда