Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.1995 й. 152-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ва унинг аппарати тузилмасидаги ўзгартиришлар тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.1995 й.

N 152



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ

АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИДАГИ

ЎЗГАРТИРИШЛАР ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида" 1995 йил 5 январдаги Фармони билан Адлия вазирлиги зиммасига тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш юзасидан қабул қилинган қонунлар ва фармонларнинг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш вазифаси юклатилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси таркибида Тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилиш бўлими ташкил этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппарати тузилмасида ташкил этилаётган бўлимнинг 3 та штат бирлиги (бўлим бошлиғи ва 2 нафар бош консультантлар) учун зарур маблағлар ажратсин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов




"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 йил, 4-сон, 16-модда