Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2000 й. 134-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма марказининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2000 й.

N 134


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ   АЛОҚАЛАР   ВАЗИРЛИГИНИНГ

"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ" РЕСПУБЛИКА САВДО-КЎРГАЗМА

МАРКАЗИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Маданий - соғломлаштириш комплекси асбоб-ускуналари лизинги бўйича тўловларни ўз вақтида таъминлаш, кўрсатиладиган хизматларнинг ахоли кенг катламлари учун мақбул бўлган нархларини сақлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма марказининг кўргазма-ярмаркалар ташкил этиш бўйича фаолиятини янада фаоллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма маркази ҳудудида доимий равишда ишлайдиган "Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти" экспозициясини нотижорат асосда ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма марказига бериладиган солик имтиёзлари тўғрисида" 1996 йил 26 июлдаги 267-сон карори билан берилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2003 йил 31 декабргача узайтирилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг, Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов