Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.1996 й. 215-сон "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди тўғрисидаги низомни ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.1996 й.

N 215



ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР

ВА ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА УНИНГ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик палатаси фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 30 мартдаги 125-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондининг ижро этувчи дирекцияси тузилмасига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.


3. Ўзбекистон тадбиркорлар иттифоқи ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фонди муассислари бир ҳафта муддатда тугатиш комиссиясиии тузсинлар ва бир ой муддатда фондни тугатишни ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларни ниҳоясига етказсинлар.


4. Мазкур қарорнииг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.Л. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 6, 19-модда.