Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 28-қ-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 31-сон, Давлат статистика қўмитасининг 4қ-2013-сон "Ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 06.05.2013 й. Қарори (АВ томонидан 27.06.2013 й. 2473-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.06.2013 й.
N 2473
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.05.2013 й. N 28-қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.05.2013 й. N 31 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ 06.05.2013 й. N 4қ-2013 |
ҚАРОРИ
Ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олиш
ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
"Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
|
А. Хаитов |
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Давлат статистика қўмитаси раиси |
Б. Тўраев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 1 июль, 26-сон, 344-модда