Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2012 й. 301-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2012 й.

N 301



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг рақамли

телеканаллари сонини кенгайтириш, улардан тўлиқ форматда

фойдаланиш, сифатли тўлдириш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида"

2012 йил 30 июлдаги ПҚ-1794-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг рақамли телеканаллари сонини кенгайтириш, улардан тўлиқ форматда фойдаланиш, сифатли тўлдириш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида" 2012 йил 30 июлдаги ПҚ-1794-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ходимлари учун Ягона тариф сеткаси тармоқ коэффициентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 26 февралдаги 41-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасига биноан ҳисоблаб чиқилган лавозим маошларига:

"O`zbekiston" телерадиоканали", "Sport" телерадиоканали", "Toshkent" телерадиоканали", "O`zbektelefilm", "Madaniyat va ma`rifat" телеканали", "Dunyo bo`ylab" телеканали" давлат унитар корхоналари, шунингдек "Yoshlar" телерадиоканали" ёпиқ акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимлари учун - 1,15 миқдорида;

ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига ва профессионал талабларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун - 1,1 миқдорида тармоқ коэффициентлари жорий этилсин;


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "O`zbektelefilm" сўзидан кейин "Madaniyat va ma`rifat" телеканали", "Dunyo bo`ylab" телеканали" сўзлари қўшилсин;


б) 2-банддаги "штатдаги ходимлар сонини мақбуллаштириш" сўзларидан кейин "ва бюджетдан ташқари маблағлар" сўзлари қўшилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 43-сон, 495-модда