Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2005 й. ПФ-3664-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг айрим қоидаларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
29.09.2005 й.
N ПФ-3664
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНЛАРИНИНГ АЙРИМ
ҚОИДАЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН
ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида қабул қилинган қарорларга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли Фармонининг 6-банди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-2772-сонли Фармони иловасининг 5-банди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3077-сонли Фармонининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 295-модда