Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.10.2003 й. ПФ-3335-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.10.2003 й.

N ПФ-3335



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ

ОЛИБ КЕЛИШ ВА СОТИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги Фармонларига ўзгартишлар киритилсин:


1. "Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сон Фармони 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат даромадига ўтказиладиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади".


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов