Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2003 й. ПФ-3274-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баьзи фармонларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
04.07.2003 й.
N ПФ-3274
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЬЗИ ФАРМОНЛАРИГА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига қўшимчалар киритилсин:
1. "Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сон Фармонида:
2-банднинг 1-хатбоши охиридаги "ҳисоблансин" сўзидан кейин вергул қўйилиб, "қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно." деган сўзлар қўшилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов