Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 31.03.2005 й. 129-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2005 й.

N 129


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА



Пленум Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 47, 54-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг:


1. 1994 йил 18 октябрдаги "Низоларнинг хўжалик судларига тааллуқлилиги (судловга тегишлилиги) тўғрисидаги айрим масалалар ҳақида"ги 28-сон;


2. 1995 йил 26 майдаги "Хўжалик судларининг иқтисодий муносабатларда қонунчиликни мустаҳкамлаш ва одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 36-сон;


3. 1996 йил 1 мартдаги "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ низоларни кўришда Республика хўжалик судлари томонидан қонунчиликни татбиқ этиш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 53-сон қарорининг 4, 5-бандлари;


4. 1996 йил 9 августдаги "Пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишнинг судлов амалиёти тўғрисида"ги 58-сон;


5. 1998 йил 6 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини амалга киритиш билан боғлиқ бўлган масалалар ҳақида"ги 68-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.