Молия вазирининг 28.04.2009 й. 46-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (21-сонли БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.05.2009 й.
N 1181-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
28.04.2009 й.
N 46
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандарти (21-сонли БҲМС) "Хўжалик юритувчи
субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия
ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича
йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида
(2009 йил 4 июндан кучга киради)
"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) 5-моддасига асосан ва "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 2001 йил, 1-2-сон, 8-модда) 23-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1992 йил, 12-сон, 37-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни
...