Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.1996 й. 37-сон "1996 йилда бошоқли экинлар дони етиштириш ва харид қилиш ҳажимлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.01.1996 й.
N 37
1996 ЙИЛДА БОШОҚЛИ ЭКИНЛАР ДОНИ
ЕТИШТИРИШ ВА ХАРИД ҚИЛИШ
ҲАЖИМЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг 1996 йилда иловага мувофиқ ҳажимларда бошоқли экинлар дони етиштириш бўйича таклифлари қабул қилинсин.
1996 йилда дон харид қилиш ҳажимлари уни етиштирш ҳажимларининг 50 фоиз даражасида тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки:
амалда йиғиб олинадиган ялпи дон ҳажимларидан қатъи назар, дон харид қилиш бўйича топшириқларнинг хўжаликлар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
доннинг уруғлик ғамлангандан кейин қолган қисмини хўжаликлар томонидан эркин нархлар бўйича сотилади.
2. Бошоқли экинлар дони учун харид нархлари ўртача жаҳон нархларининг 60 фоизидан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” давлат корпарацияси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда 1996 йил 1 майгача жаҳон бозори коньюктурасини ҳисобга олган ҳолда доннинг харид нархлари бўйича таклифлар киритсин.
3. “Ўздонмаҳсулот” давлат корпарацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғиситон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 1996 йил 10 февралгача дон харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан шартномалар тузишни таъминласин. Хўжаликларга харид нархларининг камида 40 фоизи миқдорида аванс тўласин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ва “Ғалла-банк" билан биргаликда харид қилинадиган дон учун аванс бериш учун зарур бўлган пул ресурсларини қидириб топсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги академияси мўлжалланган ҳажмларда бошоқли экинлар дони етиштириш учун хўжаликларни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш бўйича зарур-чора тадбирлар кўрсинлар.
5. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 25 январдаги
37-сон қарорига
ИЛОВА
1996 йил ҳосилидан бошоқли экинлар дони
етиштириш ва харид қилиш ҳажмлари
Минг тонна
Дон етиштириш |
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида давлат хариди |
|||||
Барча тоифадаги хўжаликлар |
шу жумладан |
жами |
шу жумладан буғдой |
|||
қишлоқ хўжалиги корхоналарида |
аҳоли хўжалик корхона- ларида |
|||||
жами |
улардан буғдой |
|||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
171 |
161 |
161 |
10 |
80.5 |
80.5 |
вилоятлар: |
||||||
Андижон |
375 |
355 |
354 |
20 |
177.5 |
177 |
Бухоро |
202 |
172 |
145 |
30 |
86 |
72.5 |
Жиззах |
525 |
496 |
374 |
29 |
248 |
187 |
Қашқадрё |
783 |
741 |
574 |
42 |
370.5 |
287 |
Навоий |
139 |
131 |
120 |
8 |
65.5 |
60 |
Наманган |
364 |
338 |
310 |
26 |
169 |
155 |
Самарқанд |
535 |
498 |
429 |
37 |
249 |
214.5 |
Сурхондарё |
391 |
366 |
321 |
25 |
183 |
160.5 |
Сирдарё |
322 |
312 |
287 |
10 |
156 |
143.5 |
Тошкент |
440 |
428 |
393 |
12 |
214 |
196.5 |
Фарғона |
428 |
392 |
326 |
36 |
196 |
163 |
Харзм |
115 |
110 |
106 |
5 |
55 |
53 |
Республика бўйича |
4790 |
4500 |
3900 |
290 |
2250 |
1950 |