Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.1994 й. 400-сон "1995 йилда суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари етиштиришии янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.08.1994 й.
N 400
1995 ЙИЛДА СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДА
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ЕТИШТИРИШИИ
ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Бошоқли дон экинлари етиштиришни янада кўпайтирлш ва республиканинг ўзимизда етиштириладиган донга бўлгаи эҳтиёжини кўпроқ қондириш мадсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1995 йил ҳосили учун суғориладиган ерларда кузги бошоқли дон экинларини, 1-иловага мувофиқ ҳажмда дон етиштирган ва харид қилган ҳолда, экишга оид таклифлари қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" давлат концерни:
экин майдонлари тузилмасини такомиллаштириш, пахта, озуқа экинлари ва бошқа экинлар ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига суғориладиган ерлардаги дон экинлари майдонини кенгайтирсинлар;
1995 йил ҳосили учун буғдой ва арпанинг энг серҳосил навлари уруғини ғамлашни 2-иловага мувофиқ ҳажмларда таъминласинлар;
аҳолининг томорқа ерларида дон экишни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 3-иловага мувофиқ даражага етказган ҳолда бошоқли дон экинлари майдонларини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар.
3. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буғдой ва арпанинг энг яхши районлаштирилган навларининг элита ва биринчи репродукция уруғларини етиштиришни ғаллакор хўжаликлар ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини қондирадиган ҳажмларда янада кўпайтиришни назарда тутсинлар.
4."Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" хўжаликларга уларнинг буюртманомалари бўйича узлуксиз техник хизмат кўрсатишни, шу жумладан, ғалла комбайнлари, дон тозалайдиган машиналар ва бошқа техникаларни, уларни тузатиш учун эҳтиёт қисмларни сотишни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1994 йил 5 августдаги
400-сон қарорига
1-ИЛОВА
1995 йил ҳосили учун жамоа хўжаликлари, давлат
хўжаликлари ва бошқа хўжаликларда кузги бошоқли
дон етиштириш ва харид қилиш ҳажмлари бўйича
ЭКИН МАЙДОНЛАРИ
Бошоқли дон экинларининг жами майдони (минг га) |
Улардан суғориладиган ерларда (минг га) |
Барча тоифадаги ерларда дон етиштириш (минг тонна) |
Шу жумладан: |
Дон харид қилиш (минг тонна) |
||
Суғориладиган ерларда |
Лалмикор ерларда |
|||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
50 |
50 |
135 |
135 |
- |
45 |
вилоятлар: |
||||||
Андижон |
52 |
52 |
218 |
218 |
- |
87 |
Бухоро |
55 |
55 |
176 |
176 |
- |
72 |
Жиззах |
196 |
76 |
349 |
228 |
121 |
165 |
Қашқадарё |
336 |
153 |
618 |
433 |
185 |
275 |
Навоий |
35 |
25 |
86 |
78 |
8 |
30 |
Наманган |
52 |
52 |
208 |
208 |
- |
80 |
Самарқанд |
215 |
95 |
418 |
304 |
114 |
205 |
Сурхондарё |
108 |
85 |
293 |
272 |
21 |
145 |
Сирдарё |
94 |
77 |
256 |
239 |
17 |
125 |
Тошкент |
115 |
88 |
316 |
282 |
34 |
150 |
Фарғона |
62 |
62 |
217 |
217 |
- |
86 |
Хоразм |
30 |
30 |
90 |
90 |
- |
35 |
Жами: |
1400 |
900 |
3380 |
2880 |
500 |
1500 |
1994 йил 5 августдаги
400-сон қарорига
2-ИЛОВА
1995 йил ҳосили учун республика жамоа хўжаликлири,
давлат хўжаликлари ва бошқа турдаги хўжаликларининг
суғориладиган ерларида экиш учун бошоқли дон
экинлари уруғлик фондини ғамлаш бўйича
ТОПШИРИҚ
(минг тонна)
Ғамланиши талаб этиладиган уруғлик |
Шу жумладан, экинлар бўйича |
||
буғдой |
арпа |
||
Қорақалпоғистон Республикаси |
9.9 |
8.7 |
1.2 |
вилоятлар: |
|||
Андижон |
9.4 |
8.3 |
1.1 |
Бухоро |
9.9 |
8.9 |
1.0 |
Жиззах |
14.4 |
12.1 |
2.3 |
Қашқадарё |
27.0 |
23.0 |
4.0 |
Навоий |
4.5 |
3.9 |
0.6 |
Наманган |
9.4 |
8.2 |
1.2 |
Самарқанд |
17.0 |
14.0 |
3.0 |
Сурхондарё |
15.3 |
13.3 |
2.0 |
Сирдарё |
13.5 |
11.6 |
1.9 |
Тошкент |
15.3 |
13.3 |
2.0 |
Фарғона |
11.0 |
9.9 |
1.1 |
Хоразм |
5.4 |
4.8 |
0.6 |
Жами: |
162.0 |
140.0 |
22.0 |
1994 йил 5 августдаги
400-сон қарорига
3-ИЛОВА
1995 йил ҳосили учун республика аҳолисининг
томорқаларида кузги бошоқли дон экиладиган
ЭКИН МАЙДОНЛАРИ
минг га
Қорақалпоғистон Республикаси |
4 |
вилоятлар: |
|
Андижон |
5 |
Бухоро |
10 |
Жиззах |
10 |
Қашқадарё |
15 |
Навоий |
3 |
Наманган |
7 |
Самарқанд |
15 |
Сурхондарё |
10 |
Сирдарё |
4 |
Тошкент |
4 |
Фарғона |
11 |
Хоразм |
2 |
Жами: |
100 |