Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2008 й. ПҚ-995-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2009 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 4 сентябрдаги ПҚ-956-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
07.11.2008 й.
N ПҚ-995
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "2009 ЙИЛ ҲОСИЛИ
УЧУН КУЗГИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ
ЭКИШ, НАВЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ХАРИД
ҚИЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2008 ЙИЛ 4 СЕНТЯБРДАГИ
ПҚ-956-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 20 октябрдаги ПФ-4041-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2009 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 4 сентябрдаги ПҚ-956-сонли Қарорининг 1 - 3-иловалари 1 - 3-иловаларга* мувофиқ ҳолдаги таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 11-сон, 616-модда.