Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.1998 й. 390-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган заём тўғрисидаги битим доирасида пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида" 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.1998 й.

N 390



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ЎРТАСИДА ТУЗИЛГАН ЗАЁМ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ

ДОИРАСИДА ПАХТАЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАҚИДА" 1995 ЙИЛ

31 ОКТЯБРДАГИ 421-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган заём тўғрисидаги битим доирасида пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида" 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Марказий Осиё Уруғчилик Компаниясини лойиҳа қатнашчиси сифатида киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин";

б) 4-илова Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси иштирокидаги лойиҳани амалга оширишга жалб қилинаётган уруғчилик хўжаликларининг иловага мувофиқ рўйхати билан тўлдирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 11 сентябрдаги

390-сон қарорига

ИЛОВА



Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси иштирокидаги

пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга

оширишга жалб қилинаётган уруғчилик хўжаликлари

РЎЙХАТИ


Сирдарё вилояти

Сайхунобод тумани:

Султонов номидаги

Т.Ғуломов номидаги

"Шўрўзак"

"Бирлашган"


Боёвут тумани:

"Боёвут-1"


Тошкент вилояти

Чиноз тумани:

Охунбобоев номидаги

"Ўзбекистон"

С.Раҳимов номидаги