Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.1996 й. 36-сон "1996 йилда пахта етиштириш ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.01.1996 й.
N 36
1996 ЙИЛДА ПАХТА ЕТИШТИРИШ
ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг 1996 йилда иловага мувофиқ ҳажимларда пахта етиштириш бўйича таклифлари қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, давлат буюртмасининг тасдиқланган ҳажимдан ортиқча пахта толаси пахта тайёрлаш топшириқлари бажарилган тақдирда хўжаликлар ихтиёрида қолади ва улар томонидан эркин нархларда сотилади.
2. Пахта хом ашёси учун харид нархлари пахта толасининг ўртача жаҳон нархларининг 70 фоизидан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда пахта толасининг жаҳон бозори коньюктурасини ҳисобга олган ҳолда харид нархлар юзасидан 1996 йил 1 августгача таклифлар киритсин.
3. “Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси Қорақалпоғиситон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1996 йил 10 февралгача пахта харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан шартномалар тузишни таъминласин.
“Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси хўжаликларга харид нархларининг камида 25 фоизи миқдорида аванс тўласин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ва “Пахата-банк” билан биргаликда харид қилинадиган пахта хом ашёси учун аванс бериш учун зарур бўлган пул ресурсларини излаб топсин.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 1996 йил ҳосили учун республика минтақалири бўйича ғўзанинг селекция навларини жойлаштириш юзасидан таклиф киритсин.
4. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 25 январдаги
36-сон қарорига
ИЛОВА
1996 йилда пахат етиштириш ҳажмлари
Экин майдони, минг гектар |
Ялпи ҳосил, минг тонна |
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
145 |
310 |
вилоятлар: |
||
Андижон |
110 |
310 |
Бухоро |
129 |
403 |
Жиззах |
111 |
257 |
Қашқадрё |
173 |
420 |
Навоий |
44 |
120 |
Наманган |
95 |
280 |
Самарқанд |
97 |
250 |
Сурхондарё |
120 |
380 |
Сирдарё |
141 |
325 |
Тошкент |
108 |
280 |
Фарғона |
127 |
375 |
Харзм |
100 |
290 |
Жами: |
1500 |
4000 |