Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1/7-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 47-сон, Молия вазирлигининг 16-сон "Вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари, элита уруғчилик хўжаликлари, пахта етиштирувчи хўжаликлар, ғўза уруғчилиги ва селекциясига алоқадор бўлган мансабдор шахсларнинг якуний натижалар учун жавобгарлиги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.01.2005 й. Қарори (АВ томонидан 12.02.2005 й. 1449-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2005 й.

N 1449

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.01.2005 й.

N 1/7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.01.2005 й.

N 47

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.01.2005 й.

N 16


ҚАРОРИ



Вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот

муассасалари, элита уруғчилик хўжаликлари,

пахта етиштирувчи хўжаликлар, ғўза уруғчилиги

ва   селекциясига   алоқадор   бўлган   мансабдор

шахсларнинг якуний натижалар учун жавобгарлиги

тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 22 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 декабрдаги "Ғўза уруғчилигини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 604-сонли қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. "Вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари, элита уруғчилик хўжаликлари, пахта етиштирувчи хўжаликлар, ғўза уруғчилиги ва селекциясига алоқадор бўлган мансабдор шахсларнинг якуний натижалар учун жавобгарлиги тўғрисидаги низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

С. Исмоилов

Иқтисодиёт вазири

Р. Азимов

Молия вазири

С. Раҳимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 60-модда.