Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.1999 й. 39-сон "1999 йилда ғўзани плёнка остида ўстириш масалалари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.01.1999 й.
N 39
1999 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ПЛЁНКА ОСТИДА
ЎСТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республика минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларини ва тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда чигитни плёнка остига экиш асосида пахта етиштириш самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 ноябрдаги 410-сон қарорига қисман ўзгартириш киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг ғўза экин майдонлари ва плёнка остида ўстириладиган ғўзани навлари бўйича жойлаштириш, уруғлик чигит сарфи тўғрисидаги таклифига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда плёнка остида ўстирилган ғўзадан салмоқли қўшимча пахта ҳосили олиш юзасидан зарур ташкилик ва агротехника чора-тадбирлари комплексини амалга оширсин. Ушбу мақсадларда:
жорий йилнинг 10 февралигача чигитни плёнка остига экиш учун аниқ хўжаликлар, участкалар ва бригадалар белгилансин. Хўжаликлар рўйхатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ва вилоятлар ҳокимликларида тасдиқлансин;
экин мавсуми бошлангунгача жойларда ходимларни чигитни плёнка остига экиш ва ўстириш хусусиятлари бўйича ўқитиш ташкил этилсин;
ўқитишга 1997-1998 йилларда чигит экиш ва ғўза ўстиришнинг янги технологиясини қўллашдан юқори иқтисодий самара олган хўжаликлар мутахассислари жалб этилсин.
Юқори сифатли, генетик жиҳатдан бир хил уруғлик чигит олиш, шунингдек ғўзаларнинг эркин ўсиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида плёнка остига элита уруғларни экиш ва уруғлик ғўзаларни жойлаштириш тақиқлансин. Уруғлик ғўзаларни ўстиришнинг илмий асосланган технологиясига қатъий риоя қилиш таъминлансин.
2. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хўжаликлардаги мавжуд махсус чигит экиш сеялкаларининг техник ҳолатини текшириб чиқишни 1999 йил 20 февралгача тугалласинлар ва уларни ишлаш учун тўлиқ тайёр ҳолга келтириб қўйсинлар.
3. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси (Юсупбеков), Андижон (Обидов) ва Жиззах (Мирзиёев) вилоятлари ҳокимликлари пахта етиштирувчи хўжаликларга Андижон полиэтилен ва Жиззах пластмасса заводларидан полиэтилен плёнкалар сотилишини 2-иловага мувофиқ таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчи хўжаликлар билан тегишли ташкилотлар ўртасида плёнкалар сотиб олиш юзасидан шартномалар тузилишини икки ҳафта муддатда таъминласин.
5. Ғўзани плёнка остида ўстиришга доир барча агротехника ва технология тадбирларининг ташкил этилиши ва уларнинг ўз вақтида ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 ноябрдаги 410-сон қарорига 1-илованинг 4-устуни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.М.Олимжонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
1999 йил 28 январдаги
39-сон қарорига
1-ИЛОВА
1999 йилда ғўзалар плёнка остида ўстириладиган экин
майдонлари, уруғлик чигит сарфи ва ғўза навларининг
жойлаштирилиши
минг гектар
Экин майдони |
шу жумладан |
||||||||||||||
Тер миз- 31 |
175- Ф |
С- 6524 |
С- 6530 |
С- 4727 |
Тош кент- 6 |
Бу хо ро -6 |
Қир ғизис тон-3 |
Ан- Боёв ут-2 |
Фар ғона -3 |
На ман ган- 77 |
Юл дуз |
Ша раф- 75 |
Оқ дарё -5 |
||
Қорақалпоғистон Республикаси |
10 |
2,5 |
7,5 |
||||||||||||
вилоятлар: |
|||||||||||||||
Андижон |
80 |
10 |
70 |
||||||||||||
Бухоро |
12 |
6 |
6 |
||||||||||||
Жиззах |
10 |
5 |
5 |
||||||||||||
Қашқадарё |
12 |
6 |
6 |
||||||||||||
Навоий |
10 |
10 |
|||||||||||||
Наманган |
35 |
15 |
10 |
10 |
|||||||||||
Самарқанд |
35 |
29 |
6 |
||||||||||||
Сурхондарё |
12 |
7,5 |
4,5 |
||||||||||||
Сирдарё |
10 |
5 |
5 |
||||||||||||
Тошкент |
20 |
5 |
7,5 |
7,5 |
|||||||||||
Фарғона |
40 |
40 |
|||||||||||||
Хоразм |
19 |
8 |
5 |
5 |
1 |
||||||||||
Жами |
305 |
7,5 |
16,5 |
25 |
11 |
7,5 |
5 |
6 |
10 |
20 |
156,5 |
22 |
11 |
1 |
6 |
Уруғли чигит сарфи
|
15250 |
375 |
825 |
1250 |
550 |
375 |
250 |
300 |
500 |
1000 |
7825 |
1100 |
550 |
50 |
300 |
1999 йил 28 январдаги
39-сон қарорига
2-ИЛОВА
1999 йил ҳосили учун полиэтилен плёнкаларга бўлган
эҳтиёж ва хўжаликларни улар билан таъминлаш
(тонна)
|
Экин майдони, минг гектар |
Эҳтиёж |
Xўжаликларда мавжуд бўлгани |
Кўшимча талаб қилинадигани |
Сотиш таъминланади |
|
Андижон полиэтилен заводидан |
Жиззах пластмасса заводидан |
|||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
10 |
550 |
409,3 |
140,7 |
140,7 |
|
вилоятлар: |
||||||
Андижон |
80 |
4400 |
- |
4400 |
4400 |
|
Бухоро |
12 |
660 |
128,6 |
531,4 |
531,4 |
|
Жиззах |
10 |
550 |
154,7 |
395,3 |
395,3 |
|
Қашқадарё |
12 |
660 |
22,8 |
637,2 |
637,2 |
|
Навоий |
10 |
550 |
14,9 |
535,1 |
535,1 |
|
Наманган |
35 |
1925 |
338 |
1587 |
1587 |
|
Самарқанд |
35 |
1925 |
37,2 |
1887,8 |
1887,8 |
|
Сурхондарё |
12 |
660 |
5,3 |
654,7 |
654,7 |
|
Сирдарё |
10 |
550 |
103 |
447 |
447 |
|
Тошкент |
20 |
1100 |
663,8 |
436,2 |
436,2 |
|
Фарғона |
40 |
2200 |
45,9 |
2154,1 |
2154,1 |
|
Хоразм |
19 |
1045 |
493 |
552 |
552 |
|
Республика бўйича |
305 |
16775 |
2416,5 |
14358,5 |
9207,6 |
5150,9 |
Захира |
28,9 |
1912,6 |