Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2015 й. 318-сон “Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2015 й.

N 318



ТУРКМАНИСТОННИНГ АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИДАН УНДИРИЛАДИГАН ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Учинчи мамлакатлардан юкларни Ўзбекистон Республикасига ташишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон автотранспорт воситаларидан йўл йиғимлари ставкаларини тенглик асосида қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 28 сентябрдаги 447-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ: учинчи мамлакатлардан юкларни Ўзбекистон Республикасига ташишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан 175,0 АҚШ доллари миқдорида қўшимча йиғим ундирилади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 565-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 11-сон, 98-модда