Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2015 й. ПҚ-2436-сон "2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
20.11.2015 й.
N ПҚ-2436
2015 ЙИЛ 5 ДЕКАБРЬ ШАНБА ДАМ ОЛИШ
КУНИНИ 2015 ЙИЛ 7 ДЕКАБРЬ ДУШАНБА
КУНИГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилсин;
2015 йил 5 декабрь шанба куни иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2015 йил 24 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2015 йил, 11-сон, 425-модда