Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.1998 й. 205-сон "Бошоқли экинлар дони харид нархларини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.1998 й.

N 205



БОШОҚЛИ ЭКИНЛАР ДОНИ ХАРИД

НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ғалла экувчи хўжаликларни бошоқли экинлар дони етиштиришни кўпайтиришга рағбатлантириш мақсадида ва моддий-техника ресурсларига нархларнинг ошганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1998 йилги ҳосилидан бошлаб бошоқли экинлар дони ўртача харид нархлари қуйидаги миқдорларда белгилансин:


буғдой - 11000 сўм/т;

жавдар - 10450 сўм/т;

арпа ва сули - 8800 сўм/т.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда бошоқли экинлар дони учун янги харид нархлари прейскурантини ишлаб чиқсин ва тегишли вазирликлар ва идораларга етказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 майдаги 231-сон қарори билан тасдиқланган бошоқли экинлар дони харид нархлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов