Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 97-мҳ-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2015/10-2-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/21-05-сон, Марказий банк Бошқарувининг 330-В-1-сон “Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 26.01.2015 й. Қарори (АВ томонидан 28.01.2015 й. 2549-1-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.01.2015 й.

N 2549-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

26.01.2015 й.

N 97-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.01.2015 й.

N 2015/10-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

26.01.2015 й.

N 01-02/21-05


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.01.2015 й.

N 330-В-1


ҚАРОРИ



Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 25 ноябрдаги 61-мх, 17, 01-02/21-30, 330В-сон қарори (рўйхат рақами 2549, 2014 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитаси раиси

Х. Мирзахидов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

       





Қарорга

ИЛОВА



Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Экспорт шартномасига эга бўлмаган миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Интернет тармоғидаги онлайн магазинлар орқали дастурий таъминотни хорижий валютага сотиш, экспорт операцияларини амалга ошириш учун электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига маълумот киритади.".


2. 5, 6-бандлар ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 февраль, 4-сон, 47-модда