Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.02.2016 й. ПҚ-2489-сон "2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
12.02.2016 й.
N ПҚ-2489
2016 ЙИЛ 5 МАРТ ШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНИ
2016 ЙИЛ 7 МАРТ ДУШАНБА КУНИГА
КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилсин;
2016 йил 5 март шанба куни иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2016 йил 13 февраль
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2016 йил, 2-сон, 44-модда