Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Маданият ва спорт ишлари вазирининг 02.12.2013 й. 1256-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.12.2013 й. 2533-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.12.2013 й.

N 2533




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

02.12.2013 й.

N 1256


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика

ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини

ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида



"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                     М. Ходжиматов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 9 декабрь, 49-сон, 639-модда