Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.1999 й. 502-сон "Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.1999 й.

N 502



ХАЙРИЯ ҲАМДА БОШҚА

ЖАМҒАРМАЛАР ВА ЖАМИЯТЛАРГА,

ШУНИНГДЕК, УЛАР ТОМОНИДАН ТАШКИЛ

ҚИЛИНГАН КОРХОНАЛАР ВА БОШҚА ШЎЪБА

ТУЗИЛМАЛАРИГА СОЛИҚЛАР, ЙИҒИМЛАР

ҲАМДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА

БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ

ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетига солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш тўгрисида" 1999 йил 26 июлдаги ПФ-2343-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хайрия ҳамда бошқа жамгармалар ва жамиятларга, шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар, йигимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 11, 67-модда.