Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ҳайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.11.1999 й. 502-сон Қарорига илова)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 17 ноябрдаги

502-сон қарорига

ИЛОВА



Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга,

шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган корхоналар

ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда

божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг

қўлланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга* (бундан кейин нотижорат ташкилотлар деб аталади), шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига нисбатан "Давлат бюджетига солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 26 июлдаги ПФ-2343-сон Фармонини амалга ошириш механизмини белгилайди.


2. Юқорида қайд этилган Фармоннинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ, Божхона кодексларида назарда тутилган солиқлар, йиғимлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларга қўшимча белгиланган имтиёзлар нотижорат ташкилотларга, улар томонидан ташкил этилган корхоналарга ҳамда бошқа тузилмаларга татбиқ этилади.

3. Берилган қўшимча имтиёзлар доирасида:


3.1. Қуйидагилардан божхона тўловлари (божхона расмийлаштиришлари учун йиғимлар бундан мустасно) ундирилмайди:

а) ўзининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун нотижорат ташкилотлар, шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва шўъба тузилмалари томонидан олиб келинаётган товарлардан;

б) устав вазифалари ижро этилишига мувофиқ мурувват ёрдами мақсадида олиб келинган товарлардан.

3.2. Қуйидагилардан солиқлар ва йиғимлар ундирилмайди:

а) қуйидаги:

- таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тадбиркорлик фаолиятидан даромад олишни кўзламайдиган ижтимоий-хайрия мақсадлари ва бошқа мақсадлар учун ташкил этилган нотижорат ташкилотлардан;

- мазкур ташкилотнинг ходимлари, муассислари ёки аъзоларининг шахсий манфаатларига қаратилмаган молиявий ва бошқа маблагларни тақсимловчи ва инвестицияловчи нотижорат ташкилотлардан (қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат учун тақдирлашдан ташқари);

б) уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун нотижорат ташкилотлар томонидан олинган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик бадаллари ва бошқа ажратмаларидан.


4. Олиб келинган товарлардан мазкур Низомнинг 3.1-кичик бандида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилганда, ёхуд кейинчалик товарлар беш йил мобайнида ҳақи тўланган ҳолда сотилганда Ўзбекистон Республикасига олиб келишда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинган товарлар қийматидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган миқдорларда пеня қўшилган ва жазолар қўлланилган ҳолда, божхона декларацияси расмийлаштирилган санада амалда бўлган барча божхона тўловлари ундирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 32-моддасида назарда тутилган ҳолларда Президентнинг алоҳида фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан нотижорат ташкилотларнинг мулки бўлган корхоналар учун даромад (фойда)дан олинадиган солиқ юзасидан солиқ солинадиган база ушбу нотижорат ташкилотларнинг уставда қайд этилган фаолиятини амалга оширишга йўналтириладиган даромад (фойда)дан ажратмалар миқдорига камайтирилади.

Кўрсатиб ўтилган имтиёз фақат нотижорат ташкилотлар мулки бўлган, яъни устав сармояси 100 фоиз миқдорда ушбу жамғармалар ва жамиятлар томонидан шакллантирилган корхоналарга ва бошқа тузилмаларга татбиқ этилади.

Агар нотижорат ташкилотлар корхона ва бошқа тузилмаларнинг муассисларидан бири бўлган тақдирда, яъни ташкил этилаётган корхонанинг устав сармояси нотижорат ташкилотлар маблаглари ҳисобига тўлиқ шакллантирилмаган бўлса, у ҳолда бундай корхоналарга ва бошқа тузилмаларга юқорида кўрсатиб ўтилган имтиёз татбиқ этилмайди. Корхоналарнинг мазкур тоифасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинади.


6. Нотижорат ташкилотлар ҳамда улар томонидан ташкил этилган корхоналар ва бошқа тузилмалар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган тақдирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ, Божхона кодексларида назарда тутилган солиқлар, йиғимлар ва божхона тўловлари ундириш тартиби татбиқ этилади.


*) Қонун ҳужжатларига мувофиқ нотижорат ташкилотларга мансуб бўлган, фаолиятининг асосий мақсади фойда олиш бўлмаган ташкилотлар бошқа жамғармалар ва жамиятлар ҳисобланади.