Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 17-сон, Марказий банк Бошқарувининг 314-В-2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2015-7-сон "Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги 02.03.2015 й. Қарори (АВ томонидан 06.03.2015 й. 2021-2-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2015 й.

N 2021-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.03.2015 й.

N 17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

02.03.2015 й.

N 314-В-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.03.2015 й.

N 2015-7


ҚАРОРИ



"Тижорат банклари томонидан кредит

портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий

молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сонли "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 18 сентябрдаги 92, 26/I, 2009-28-сонли "Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2021, 2009 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 462-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 19 сентябрдаги 88, 314-В-1, 2013-44-сонли "Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2021-1, 2013 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 42-сон, 562-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 март, 9-сон, 108-модда