Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 13-сон, Молия вазирлигининг 69-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 97-сон “Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 22.07.2015 й. Қарори (АВ томонидан 30.07.2015 й. 2704-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2015 й.

N 2704

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.07.2015 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.07.2015 й.

N 69


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.07.2015 й.

N 97


ҚАРОРИ



Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа

хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик

дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ-1621-сон "2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2014 йил 8 октябрдаги ПҚ-2241-сон "Бошоқли дон экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш, навларни жойлаштиришнинг илмий асосланган услубларини такомиллаштириш ва 2015 йил ҳосилини харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

Ш. Тешаев

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 406-модда