Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 26.05.2015 й. 12/15-сон “Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (АВ томонидан 29.05.2015 й. 2677-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2015 й.

N 2677




НАРКОТИК МОДДАЛАР УСТИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

26.05.2015 й.

N 12/15


ҚАРОРИ



Қонунга хилоф равишда муомалада

бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида


Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш чораларини янада кучайтириш мақсадида Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2010 йил 6 апрелдаги 10/10-сонли "Қонунга хилоф равишда сақланганлиги ёки муомалада бўлганлиги аниқланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг миқдорини кўп бўлмаган, озгинадан кўпроқ ва кўп миқдорга мансублигининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири,

Наркотик моддалар устидан назорат қилиш

бўйича Давлат комиссияси раиси                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 1 июнь, 21-сон, 286-модда