Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Мудофаа вазирининг 14.09.2015 й. 729-сон “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 21.09.2015 й. 1869-3-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2015 й.

N 1869-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ

14.09.2015 й.

N 729


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги

низомнинг 1-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сонли "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2008 йил 14 октябрдаги 658-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1869, 2008 йил 11 ноябрь) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 Қ. Бердиев






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги

низомнинг 1-иловасига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

5.

Тошкент шаҳри


129

1/36

".

2. 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 28 сентябрь, 38-сон, 501-модда